
"Ливерпуль" сардоридан айрилди
"Ливерпуль" сардори Жордан Хендерсон камида ўн кун давомида футбол ўйнай олмайди. Англиялик тажрибали ярим ҳимоячи оёғидаги оғриқ туфайли даволанишга мажбур.
Хендерсон ушбу жароҳати туфайли Англия премьер-лигасининг 20-туридан ўрин олган "Сандерленд"га қарши учрашувда ҳам қатнаша олмади.

Жордан Хендерсон мавсум бошидан буён Англия чемпионатида 19 та учрашувда майдонга тушди ва рақиблар дарвозасига битта гол урди.
Фикрлар