"Ливерпуль" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди (видео)

Англия премьер-лигасининг 15-турида “Ливерпуль” ўз майдонида “Вест Бромвич”ни қабул қилди.

“Энфилд”даги ўйин 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Дастлаб, 12-дақиқада Садио Мане мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, ўйин якунланиш арафасида Семи Ажайи (82') гол уриб меҳмонларни муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!