“Ливерпуль” сўниб қолган юлдузини ортга қайтаради

Нидерландиялик ярим ҳимоячи Жоржиньо Вейналдум “Ливерпуль”да ўйнаб юрган даврида дунёнинг энг кучли футболчилар қаторида эътироф этилди.

Бироқ, бу ўйинчи ўтган йили ёзда “Ливерпуль” билан янги шартнома тузишдан бош тортди. Шунингдек, аввалига “Барселона”га ўтишга ваъда бериб, кейинчалик катта маош таклиф қилган ПСЖга сафига қўшилди.

Париж клубида тажрибали ўйинчининг ишлари юришмади. Асосий таркибга кира олмаган ўйинчи ПСЖдан кетишга қарор қилган.

Юрген Клопп  майдон марказида самарали ўйнай оладиган собиқ шогирдини яна ўз жамоасига қайтаришни истаяпти. Ливерпулликлар парижликлар билан келишиб, ўз футболчиси Наби Кейтани Жоржиньо Вейналдумга алиштиришни режалаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!