“Ливерпуль” “Спартак” футболчиси учун 25 млн фунт бермоқчи

“Спартак” клуби ярим ҳимоячиси Куинси Промес фаолиятини “Ливерпуль”да давом эттириши мумкин.

Daily Star нашри тарқатган хабарга кўра, мерсисайдликлар голландиялик футболчини январдаги трансферлар мавсумида 25 миллион фунт эвазига олиб келишни режалаштирмоқда.

24 ёшли Промес бу мавсум Россия чемпионатида 11 учрашувда майдонга тушиб, 5 гол (6 пас)га муаллифлик қилган.