“Ливерпуль” таклифи жавобсиз қолди
“Бавария”нинг универсал ҳимоячиси Давид Алаба мавсум охирида якунланадиган шартномасини узайтиришга кўнмади ва Мюнхендан кетишга ҳозирлик кўрмоқда.
Австриялик футболчига Юрген Клопп харидор бўлмоқда. “Ливерпуль” Алаба трансферига қишда харажат қилишга тайёр бўлган ягона жамоадир. Бироқ, Давид бу чорловга эътибор бермади.
Маълум бўлишича, у “Барселона” ёки “Реал”дан таклиф кутмоқда. Шунинг учун Алаба мавсумни “Бавария” таркибида якунлайди ва мавсум якунида эркин агент сифатида Испания грандлари билан музокарага киришади.
28 ёшли ҳимоячи “Бавария” сафида 2010 йилан буён юқори савияда тўп тепмоқда. Мюнхенликлар ҳам аслида футболчини олиб қолмоқчи эди. Бироқ Давид йилига 25 миллион евро маош илинжида клубнинг таклифини уч маротаба рад этди.
Фикрлар