"Ливерпуль" Англия премьер-лигасининг 25-турида ўз майдонида "Челси"га қарши баҳс олиб борди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Opta Sports нашри тарқатган хабарга қараганда, Юрген Клопп бошчилигидаги жамоа "Энфилде"да кетма-кет 5 та ўйинда мағлуб бўлди ва клуб тарихидаги антирекордни ўрнатди.

"Ливерпуль" бундан аввал ўз майдонида "Бёрнли" (0:1), "Брайтон" (0:1), "Манчестер Сити" (1:4) ва "Эвертон"га (0:2) ҳам имкониятни бой берган эди.

Мерсисайдликлар 27 турдан сўнг АПЛ мусобақа жадвалида 7-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)