"Ливерпуль" трансфер рекордига тайёр
“Боруссия” ёзги трансферлар вақтида жамоа юлдузларидан бири Жейдон Санчони сотиб юборади. Бу футболчига асосан Англиянинг етакчи клублари харидор бўлмоқда.
“Ливерпуль” клуби хўжайини Жон Генри мухлисларнинг ишончини қайта қозониш учун супертрансферни амалга оширишни режалаштирмоқда. У Санчонинг трансфери учун талаб қилинаётган маблағни харажат қилишга тайёр. Бунинг учун Генри дортмундликлар ҳисобига камида 86,1 миллион фунт ўтказиб, “Ливерпуль” тарихидаги энг катта трансферни амалга ошири керак бўлади.
Жейдон Санчо учун “Манчестер Юнайтед” ҳам ҳар қандай харажатлар қилиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқатилмоқда.
Фикрлар