“Ливерпуль” трансферга тайёр. “Аякс” расмий сўровга қандай жавоб беради?

“Ливерпуль” раҳбарияти етакчи ҳимоячилар узоқ муддатга сафдан чиққанидан сўнг, қишки трансферлар мавсумида марказий ҳимоячи сотиб олишга қарор қилди.

Ана мақсадда инглизлар “Аякс” таркибида ўйнаётган Перр Схюрсни сўраб, амстердамликларга расмий сўров юборди.

21 ёшли футболчи учун Клопп жамоаси 30 миллион евро таклиф қилди. Бироқ, “Аякс” раҳбарияти таклифни қабул қилишга шошилмаяпти.

Схюрс жорий мавсумда сакизта учрашувда майдонга тушиб, ишончли ўйин намойиш қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!