“Ливерпуль” учинчи трансферга тайёр
“Ливерпуль” ёзги трансфер бозори ёпилгунига қадар яна бир харидни амалга оширишга қарор қилди.
Ливерпулликлар “Реал” кўзлаётган футболчи – “Шальке”нинг туркиялик марказий ҳимоячиси Озан Кабакни олиш ҳаракатини бошлади.
Клопп 20 ёшли турк йигити ҳимоя марказида Виржил ван Дейк билан ҳамкорликда ўйнатишни мўлжалламоқда. Аввал бу вазифани “Зенит”га кўчиб ўтган Деян Ловрен бажарарди.
“Шальке” грандлар нишонида турган футболчисини 30 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар