"Ливерпуль" устози "Челси"га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди

"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот якшанба куни АПЛ доирасида бўлиб ўтадиган "Челси"га қарши ўйин мавсумнинг муҳим ўйинларидан бири бўладими, деган саволга жавоб берди.

"Агар турнир жадвалига қарасангиз, менимча, ҳа. "Манчестер Юнайтед" аввал Англиянинг энг яхши клуби эди. Улар жамоани яна шу ҳолатга қайтариш учун кўп пул сарфлашди. "Челси" ҳам шундай қиляпти. Улар жуда яхши ўйнашмоқда, уларнинг позициясига қаранг. Улар бизнинг энг қийин рақибимизга айланиши мумкин. Бу жамоаларнинг ўзаро рақобати ҳар доим ҳам турнир жадвалидаги ҳолатга боғлиқ бўлмайди", - деди Слот журналистларга. “Ливерпул” – “Челси” учрашуви 20-октябр, якшанба куни бўлиб ўтади.

Англия Премьер-лигасининг 8-туридан ўрин олган "Ливерпуль" ҳамда "Челси" учрашуви 20 октябрь куни бўлиб ўтади. Айни дамда мерсисайдликлар мусобақа жадвалида 18 очко билан 1-ўринда, "аристократлар" эса 14 очко билан 4-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!