“Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед” суперфутболчини талашяпти

“Бавария” юлдузи Йозуа Киммихнинг ҳали жамоаси билан амалдаги шартномани узайтиргани йўқ.

Агар томонлар бир тўхтамга кела олмаса, “Бавария” 2025 йилнинг ёзида эркин агентга айланадиган ўйинчини ё январда, ёки мавсум якунланиши билан сотиб юбориши керак бўлади.

AS нашрининг ёзишича, 28 ёшли универсал футболчи учун курашда “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед” фаворит ҳисобланади.

Бундан ташқари, “Манчестер Сити” ва “Барселона” ҳам тажрибали ўйинчининг атрофидаги вазиятни синчковлик билан кузатиб бормоқда.

Киммих “Штутгарт” тарбияланувчиси ҳисобланади. Профессионал фаолиятининг бошида “Лейпциг”да ҳам тўп тепган.

“Бавария” Йозуани 2015 йили 8,5 миллион еврога трансфер қилган. Кейинчалик унинг трансфер нахи ўн баравардан кўпроқ кўтарилди. Ҳозир ҳам Киммихни оладиган клуб камида 70 миллион евро харажат қилишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!