"Ливерпуль" ва МЮ "Барселона" кўзлаётган футболчи учун курашга қўшилди

"Бетис" клуби чап қанот ҳимоячиси Хуниор Фирпо фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли испаниялик футболчига "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Таъкидлаш керакки, бундан аввалроқ "Барселона" ҳам Фирпо учун кураш олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумотларга қараганда севильяликлар ўзининг етакчи футболчисини 50 млн евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас. Унинг шартномасида айнан мана шунча товон пули тўланган.

Маълумот учун, Фирпо ўтган мавсум 29та ўйинда майдонга тушди ва 3та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!