“Ливерпуль” ва МЮ кўп гол урадиган футболчини талашмоқда

Якунланган мавсумда 23 та гол ва бешта голли пас билан “Спортинг” жамоасини Португалия чемпионига айлантирган Педру Гонсалвеш Англия грандлари орасида талаш бўлмоқда.

Бруну Фернандеш “Спортинг”дан “Манчестер Юнайтед”га ўтиб кетганидан кейин  жамоа етакчисига айланган 22 ёшли ярим ҳимоячи ўз истеъдоди билан қатор клублар эътиборини қозонди.

Сульшер майдон марказини Бруну Фернандеш ва Педру Гонсалвешга топширмоқчи. “Ливерпуль”ҳам жамоа ҳужумкорлигини оширишда португалиялик истеъдод эгаси хизматидан фойдаланишга қарор қилган.

Маълумотларга қараганда, Гонсалвешнинг шартномасида унинг трансфер суммаси 52 миллион фунтга тенглаштирилган. “Спортинг” унга янги битим бериб, нархни янада кўтармоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!