"Ливерпуль" ва МЮ мухлислари Роналдуни "Энфилд"да биргаликда қўллаб-қувватлайди

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" мухлислари тунда бўлиб ўтадиган жамоаларининг ўзаро қарама-қаршилигида Роналду ва унинг оиласига ҳамдардлик билдиради. Бу ҳақда Манчестер клубининг расмий сайти хабар берди.

Маълум қилинишича, учрашувнинг 7-дақиқасида Криштианунинг фарзанди вафот этгани сабаб Роналдуни қўллаб-қувватлаш мақсадида стадионда олқишлар янграйди.

Шунингдек, футболчилар майдонда махсус қора боғич остида тўп тепади. Буни "қизил иблислар" раҳбарияти рақибларидан илтимос қилган. Мерсисайд клуби ҳам бунга иккиланишсиз розилик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" - МЮ учрашуви бироздан сўнг 00:00да старт олади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!