Sport Bild нашри хабарига кўра, "Ливерпуль" "Валенсия"нинг 19 ёшли хавбеки Ферран Торрес учун курашга қўшилди. Хавбек учун дортмунднинг "Боруссия" ва "Барселона" ҳам давогарлик қилмоқда.

Футболчининг "кўршапалаклар" билан шартномаси 2021-йил ёзигача амал қилади, бироқ испаниялик футболчи кейинги йил ёз ойидаёқ клуб пропискасини янгилаши мумкин.

Жорий мавсумда Торрес Испания Ла Лигасида "Валенсия" либосида 10 ўйинда майдонга тушди.