"Ливерпуль" Вейналдум ўрнига Бундеслигадан футболчи топди

"Ливерпуль" клуби "Хоффенхайм" ярим ҳимоячиси Кристоф Баумгартнернинг хизматларига жиддий қизиқиб қолди. Бу ҳақда Liverpool Echo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, "мерсисайдликлар" ПСЖга кўчиб ўтган Жоржиньо Вейналдум ўрнига муносиб номзод сифатида кўришмоқда. 21 ёшли футболчининг трансфери эса 22 миллион еврога баҳоланмоқда.

Баумгартнер ўтган мавсум "Хоффенхайм" сафида 41 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйди.

“Ливерпуль” якунланган мавсум АПЛда 3-ўринни эгаллади ва Чемпионлар лигасига йўлланмасини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!