“Ливерпуль” Виржил ван Дейк ўрнига ўйинчи топди
“Ливерпуль” ҳимоя чизиғи етакчиси Виржил ван Дейк мавсум охирида жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.
Табиийки, мерсисайдликлар шартномаси якунланаётган нидерландиялик футболчига янги битим таклиф қилади. Бироқ унинг шартлари аввалгидек бўлмайди.
33 ёшли Виржил ван Дейк клубда қолишга тайёр. Бироқ бунинг учун раҳбарият ва мураббийлар штаби уни жамоанинг асосий фигураларидан бири бўлишини кафолатлаши талаб этилмоқда.
Ливерпулликлар ҳозирдан бошқа ҳимоячи топиб қўйди. Улар “Ювентус”дан Глейсон Бремерни олиб келмоқчи.
Todofichajes нашрининг ёзишича, Бремерни қўлга киритиш учун кучли рақобат кечади. 27 ёшли бразилиялик ҳимоячига Саудия Арабистони клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Турин суперклуби билан 2029 йилнинг ёзигача давом этадиган шартномага эга легионер Transfermarkt портали томонидан 60 миллион еврога баҳоланган.
Фикрлар