"Ливерпуль" ходимларининг бир қисмини таътилга чиқарди
"Ливерпуль” клуби раҳбарияти жамоа ходимларининг бир қисмини коронавирус туфайли таътилга чиқарди.
Клуб расмий сайтининг хабар беришича, ходимлар таътил пайтида ҳам маошларини тўлиқ олишади. Аниқроғи, клуб улар оладиган маошнинг 20 фоизини тўлайди холос. Қолган 80% эса Британия ҳукумати томонидан тўлаб берилади.
Айни дамда АПЛ ўйинлари коронавирус туфайли номаълум муддатга тўхтатилган. 29-турдан сўнг эса “Ливерпуль” 2-ўриндаги “Манчестер Сити”дан 25 очко кўп жамғарган ҳолда яққол етакчилик қилмоқда.
Фикрлар