“Ливерпуль” Ян Облак учун 90 млн евро тўлашга тайёр
Ads

“Ливерпуль” клуби раҳбарияти Мадриднинг “Атлетико” жамоаси дарвозабони Ян Облакни қўлга киритишга уриниб кўрмоқчи.

Берилган маълумотларга кўра мерсисайдликлар тез орада 25 ёшли посбоннинг трансфери бўйича “матрасчилар”га 90 млн евро таклиф қилишади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Ливерпуль” “Челси” дарвозабони Тибо Куртуа учун ҳам курашга қўшилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Облак якунланган мавсум “Атлетико” сафида жами 49та учрашувда иштирок этиб, ўз дарвозасидан 28та гол ўтказиб юборган. Шартномага кўра унинг товон пули 100 млн еврони ташкил этади.