"Ливерпуль" яна битта ҳужумчи олмоқчи

"Ливерпуль" кейинги мавсум учун таркибини кучайтирмоқчи. La Gazette dello Sportнинг хабар беришича, мерсисайд клуби "Интер" ҳужумчиси Маркус Тюрамни ўз сафига қўшиб олмоқчи. 27 ёшли франсузнинг шартномасида товон пули 85 миллион евро этиб белгиланган.

Жорий мавсум Тюрам "Интер" сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 5 та ассист қайт этди.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" таркибида ҳозирда Диего Жота, Коди Гакпо ва Дарвин Нунес каби марказий ҳужумчилар бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!