"Ливерпуль" яна сўнгги дақиқаларда жазоланди ва тарихга кирди

"Ливерпуль" 29-тур доирасида "Вулверхэмптон"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Арне Слот шогирдлари ўйин охирида ўтказиб юборилган гол туфайли навбатдаги бор очко йўқотди.

"Бўрилар" сафида ҳал қилувчи голни Андре Нето иккинчи бўлимга қўшиб берилган 4-дақиқада киритди.

Жорий мавсум Англия чемпионатида мерсисайдликлар 90-дақиқадан кейин ўтказиб юборилган голлар сабаб 5 та учрашувда мағлуб бўлди. Лига тарихида ҳеч бир жамоа бир мавсумда ўйин охиридаги голлар туфайли бунчалик кўп мағлубиятга учрамаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!