“Ливерпуль” янги мураббий масаласини ҳал қилди
“Ливерпуль” мутасаддилари испаниялик мутахассис Андони Ираолани жамоа бош мураббийи этиб тайинлаш бўйича оғзаки келишувга эришди.
Англия Премьер-лигасида “Борнмут”ни муваффақиятли бошқарган мураббий энди мерсисайдликлар билан икки йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда.
Бу ҳақда The Athletic журналисти Давид Орнштейн хабар берди.
Манба маълумотига кўра, мерсисайдликлар ҳафта охиригача Ираоланинг тайинланганини расман эълон қилиши ва уни таништириши мумкин.
43 ёшли мутахассис ўз мураббийлар штабида Пабло де ла Торре, Томми Элфик, Шон Купер ва Том Уэббер бўлишини хоҳламоқда.

Фикрлар