"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси билан 30 миллион фунт эвазига хайрлашишга тайёр

Football Insider нашри хабарига кўра, "Ливерпуль" "Борнмут"да ижара асосида тўп сураётган ярим ҳимоячи Гарри Уилсонни ёзда трансферга қўйиш ниятида.

Манбага кўра, мерсисайдликлар раҳбарияти 22 ёшли футболчини Юрген Клопп режаларига кира олишига ишонишмаяти, шу сабаб унинг трансферидан даромад олиш истагида.

Таъкидланишича, хавбек билан "Борнмут" доимий шартнома имзолашга уриниб кўрмоқчи. Мерсисайдликлар эса ўз навбатида футболчи трансферини 30 миллион фунтга баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, "Ливерпул"нинг яна бир хавбеки Адам Лаллана мавсум сўнггида "Энфилд"ни тарк этиши аниқ бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!