
"Ливерпуль" ёш юлдуз трансферига ўз футболчисини қўшиб бермоқчи
Sky Germany журналистларининг хабар беришича, "Ливерпуль" Леверкузеннинг "Байер" клуби билан ҳужумкор ярим ҳимоячи Флориан Вирцнинг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Манбага кўра, мерсисайдликлар футболчи учун тахминан 130 миллион евро тўлашга, шунингдек, "қизиллар" ўз ярим ҳимоячиси Харви Эллиотни қўшиб беришга тайёр. Чунки германияликлар Вирцнинг трансферидан 150 миллион евро даромад қилишни истамоқда.
Ўтган мавсумда Эллиот "Ливерпуль" сафида барча мусобақаларда 28 та ўйинда майдонга тушди, 5 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди. 22 ёшли футболчининг "Ливерпуль" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Фикрлар