Ads

Леверкузеннинг "Байер" клуби ярим ҳимоячиси Юлиан Брандт мавсум якунлангач АПЛга кўчиб ўтиши мумкин.

The Sun нашрининг маълум қилишича 22 ёшли немис футболчисига "Ливерпуль" клубидан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Унинг учун мерсисайдликлар 26 млн евродан воз кечишга тайёр.

Маълумот учун, Брандт жорий мавсум Бундеслигада жами 23та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ҳамда 7та голли узатмага муаллифлик қилди.