Ads

Англиянинг “Ливерпуль” клуби раҳбарияти мавсум якунлангач жамоа форварди Муҳаммад Салахни сотмоқчи эмас.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра мерсисайдликлар 25 ёшли мисрлик футболчини ҳар қандай маблағ эвазига ҳам қўйиб юборишмайди. Маълумотларга қараганда Испаниянинг икки гранди – “Реал” ва “Барселона” яқин орада Салах учун “Ливерпул”га супер таклифлар билан чиқишмоқчи. Бироқ, инглиз жамоаси буни рад этиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Салаҳ жорий мавсум АПЛда жами 30та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 28та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.