“Ливерпуль” ёзда сотиб юборган футболчисини қайтаролмаяпти
Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” ўтган ёзда клуб тарбияланувчиси Жарелл Куансанинг хизматларини рад этиб, иқтидорли марказий ҳимоячини “Байер”га 35 миллион евро эвазига сотиб юборган эди.
Жорий мавсум ҳимоя чизиғида жиддий муаммога дуч келган мерсисайдликлар бу трансфердан пушаймон ва ўз тарбияланувчисини ортга қайтаришга уриняпти.
Football Insider нашрининг хабар беришича, “Ливерпуль” 23 ёшли футболчини қайта сотиб олиш бандини ишга тушириш ниятида. Томонлар ўртасида оғзаки келишувга эришилган, аммо Леверкузенликлар бу трансфер фақат 2027 йилда амалга оширилишини уқтирмоқда.
“Ливерпуль”ни тарк этганидан кейин Жарелл Куансанинг ишлари юришиб кетди. Жорий мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда 28 та ўйинда қатнашган марказий ҳимоячи мудофаа чизиғидаги вазифаларини бажаришдан ташқари рақиблар дарвозасига иккита тўп киритишни ҳам уддалади.
Transfermarkt портали мутахассислари англиялик футболчи Бундеслигага келганидан кейин унинг нархи икки баравар ошиб, айни пайтда 40 миллион еврога чиққанини қайд этди.
Фикрлар