Ads

“Ливерпуль” клуби ўзининг ёзги трансферлар давридаги илк харидини амалга оширди. Клуб расмий сайтининг хабар беришича мерсисайдликлар Голландиянинг “Зволле” клуби ҳимоячиси Сепп ван дер Бергни ўз сафига қўшиб олишди.

Таъкидлаш керакки, 17 ёшли “Ливерпуль” билан 5 йиллик шартнома имзолаган. Бу ҳақда эса расман июль бошида, яъни АПЛ клуби хорижий трансферларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлганда эълон қилинади.

The Times нашри тарқатган хабарга кўра ван дер Бергнинг трансфери “Ливерпул”га тахминан 1,5 млн фунтга тушди. Унга шунингдек “Бавария” ва “Аякс” клублари ҳам қизиқиш билдираётган эди.

Маълумот учун, Сепп ван дер Берг ўтган мавсум Голландия чемпионатида жами 15та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
SKIPPER
27/06/2019 15:10
Zor transfer qilipti Klop biladi qanaqa uyinchilarni olishni