"Ливерпуль" юлдузи қаерда ўйнаш бўйича бир қарорга келди
Бу масалани ҳал қилиш керак
«Ливерпул» ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистер ўзининг узоқ муддатли келажагини айнан шу клуб билан боғлашга тайёр. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар тарқатди.
Шу билан бирга, журналист маълумотига кўра, «қизиллар» раҳбарияти ҳозирча янги шартнома бўйича музокараларни бошлашга ошиқмаяпти. Мак Аллистер билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.
Алексис 2023 йилдан буён «Ливерпул» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 27 ёшли футболчининг трансфер қиймати тахминан 70 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Жорий мавсум Англия премьер-лигасида Мак Аллистер етти ўйинда майдонга тушди ва икки бор сариқ карточка олди.

Изоҳлар (0)