“Ливерпуль” зўр тўпурарга харидор

“Торино” шарафини бир неча йиллардан буён муносиб ҳимоя қилиб келаётган Андреа Белотти ниҳоят, кучли клубда тўп тепиш имконига эга бўлди.

Италия терма жамоасининг 27 яшар  ҳужумчиси туринликлар билан келаси йили якунланадиган шартномани узайтирмайди. Шу боис,  “Торино” уни ёзда сотиб юборишга мажбур.

Туринликлар ўзининг энг зўр тўпурарини 30-40 миллион еврога баҳоламоқда. Белотти кетса, унинг ўрнига “Кальяри” ҳужумчиси Жоау Педру олиб келинади.

Белоттини эса, “Ливерпуль” кутмоқда. Бироқ, Юрген Клопп тажрибали футболчига эга бўлиши учун трансфер рақобатида “Манчестер Юнайтед”, “Интер” ва “Милан”ни енгиши керак бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар