“Ливерпуль”да порлаган юлдузни “Манчестер Юнайтед” олади

“Манчестер Юнайтед” анчадан бери моҳир ҳужумчи қидирмоқда. Daily Mirror нашрининг ёзишича, манчестерликлар бу позицияга “Бавария”да ишлари юришмаётган Садио Манени олиб келмоқчи.

Садио Мане юлдузли даврларини “Ливерпуль”да ўтказган. Олти йил ўйнаганидан кейин, ўтган йили муҳитни ўзгартириш мақсадида Мюнхен клубига кўчиб ўтганди.

Сенегаллик тўпурарнинг Бундеслигада ишлари юришмаяпти. Қолаверса, Лерой Санега мушт туширганидан кейин жамоадагилар билан муносабати ҳам бузилган.

Универсал ҳужумчилар тоифасига кирадиган Мане яна Англияга қайтаришга қарши эмас. “Манчестер Юнайтед” бу борада ҳали расмий таклиф юборгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!