"Ливерпул"да қайси хужумчи етакчи? Салах, Mане ёки Фирминьо?

Бугунги кунга келиб, қизилларнинг Премьер Лигадаги очкоси унинг энг якин тақибчиси хисобланмиш Манчестер ситидан 22 очко кўп , ва улар ўзлари ўтказган 25 ўйиндан 24тасида ғалабани ўз томонига оғдиришга муваффақ бўлишган. Уларнинг химояси эса шунчаки дахшат: 25 ўйинда атиги 15та гол ўтказиб юборди ҳамда бу натижа бўйича Англия жамоалари орасида етакчи хисобланади. Улар ҳимоясининг мустахкам ўйини эса хужумдаги триога катта имкониятлар бермоқда.

Ливерпулнинг бу ўйинида хал қилувчи рoлни –  ажойиб трио хисобланмиш Роберто Фирминьо, Мухаммад Салах ва Садио Манелар эгаллайди. 2017/2018 йилги мавсумда бу триода Салах етакчилик қилган бўлса 2018/2019 мавумда эса Мане ўзининг муҳим голлари ва фойдали ўйини билан триода ажралиб турган эди.

Аммо 2019/2020 мавсумда ушбу триода ким етакчилик қилмокда? Қай бири жамоанинг ҳам Премьер Лигада ҳам Чемпионлар Лигасидаги ўйинларида яхшироқ ўйнамоқда? Бу борада хамма ҳар хил фикрда ва бу жараён анча бахсли бўлганлиги сабабли, статистикага мурожат қиламиз!

Асосий статистика

Чемпионлар Лигаси хамда Премьер Лигаси доирасида Фирминьо жами бўлиб 31 та ўйинда 2498 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилди. Салахда бу кўрсаткич 28 ўйинда 2425 дақиқани, Манеда эса 28 ўйинда 2248 дакикани ташкил килади. Бу статистика шуни кўрсатиб турибдики, уларнинг учаласи хам деярли майдонда бир хил вакт ўтказишган ва бу эса бизга адолатли қарор чиқаришимизга имкон беради.

Тўпурарлик

Ҳар қандай ҳужумчининг вазифаси ҳам, мақсади хам гол хисобланишини инобатга олсак бу кўрсаткич бўйича ким етакчилик қилиши жуда кизик, шундай эмасми? Демак, Салах ҳисобида хозирги кунга келиб 18 гол мавжуд, Манеда эса 13та ва Фирминьода умумий бўлиб 8 та гол мавжуд, аммо буни хайратланарли жойи йўк, сабаби Мисрлик форвард ракиб дарвозасига бошқаларга караганда кўпрок зарба йўллашга муваффак бўлган (Салах 112, Фирминьо 86 , ва Мане 66та зарба йўллаган)  ва бошқаларга қараганда кўпроқ тўп билан муносабатда бўлган (Салах 267 Фирминьо 186 Мане 170 маротаба)

Бу натижага яхшилаб карайдиган бўлсак Манени қанчалик жамоавий хамда фойдали ўйинчи эканлигини билиб олишимиз мумкин. Мане ўзига берилган 18та катта имкониятдан фойдалана олмаганига қарамасдан(бу кўрсаткич Салахда 14 ва Фирминьода 15та) унинг имкониятлардан фойдаланиш кўрсаткичи 20%ни ташкил этади. Салах ва Фирминьо бу борада Манедан орқада, уларнинг бу борада кўрсаткчи мос равишда 14% ва 15%ни ташкил этмоқда.

Салах хозир бахсда ютқазаётгандек кўриниши мумкин, аммо аслида холат ундай эмас. Бунинг сабаби Салах ўзига яратиб берилган голли вазиятлардан 16тасини голга айлантиришга муваффақ бўлган, бу кўрсаткич эса Манеда 8та ва Фирминьода атиги 5тани ташкил қилади. Демак, Салах гoлеадорлик махорати бўйича қолган 2 шеригидан устун, сабаби унда берилган имкониятдан фойдаланиш коэфиценти баландроқ!

Ғолиб: Мухаммад Салах

ДРИБЛИНГ

Бу трио бир бирини майдонда жуда яхши тушунишади ва уларнинг ҳимоядаги хам ҳужумдаги ҳам ўйин даражаси бир биридан унча фарқ қилмайди. Шу сабабли уларнинг дриблинглар сони деярли бир хиллиги унчалик хайратланарли бўлмаса керак. Мане 86 дриблинг, Фирминьо 85 ва Салах 81 дриблинг қилишга эришган. Фирминьо ҳамда Мане 54та дриблингни муваффақиятли якунланган, Салахда эса бу кўрсаткич 49тани ташкил этади.

Фирминьо дриблинг бўйича устун. Лекин дриблинг қилиш жараёнида Санега нисбатан рақиб жамоа ўйинчилари 35 марта қоида бузишган ва бу кўрсаткич Фирминьода 13тани ва Салахда 16тани ташкил қилади.Бундан кўриниб турибдики, сенегаллик футболчи асосан ҳавфли жойларда ўз дриблингини амалга оширади хамда асосан қийин вазиятда ўз дриблинги билан чиқиб кетиш қобилятига эга.

  Ғолиб:Садио Мане

Тўп узатиш
Ливерпул жамоасининг асосой ўйин услуби ҳ имоядан ҳужумга хавфли тўп узатишлар беришга асосланган, лекин бу хужумчилар тўп узатишда қатнашмайди дегани эмас. Фактлар шуни кўрсатмоқдаки, Тренд Александр Арнолд ва Эндрю Робертсонлар жамоада тўп узатиш бўйича катта кўламдаги ишни бажармоқдалар ва бу эса хужумчиларнинг шунчаки керакли вазиятда керакли жойда бўлишса етарли бўлишини таъминламоқда.

Фирминьо бу категория бўйича етакчи. Бразилиялик футболчи 1035та пас берган. Шундан 818таси аниқ бўлган, бу кўрсаткич Манеда 743/906та ва  Салахда 618/805 тани ташкил этмоқда.

Вазият яратиш бўйича эса Манени кўрсаткичлари яхши (52та пас амалга оширган, Салах 50та ва Фирминьо 48та) ва голли вазият яратиш бўйича эса Салахни кўрсаткичи яхшироқ(13та, Фирминьо 12та ва Мане 9та).Фирминьо бу иккала кўрсаткич бўйича хам стабиль кетмоқда ва у жамоадошларига қараганда тўпни камроқ (376 марта, Мане 380 марта, Салах 397 марта) йўқотиб қўйди. Бу натижалар шуни кўрсатдики, Фирминьо бу учликда паст бериш бўйича етакчи ва у жамоанинг чалғитувчи тўққизинчи рақам эгаси эканлиги маълум бўлди.

Ғолиб:Роберто Фирминьо

 ҲИМОЯЛАНИШ

Ҳимоя-одатда ҳужумчилар ўйлайдиган охирги нарса ҳисобланади. Аммо Юрген Клопп қарашлари бўйича хужум бу химоянинг биринчи қисми хисобланади ва прессинг айнан ҳужумчилар томонидан қилиниши шарт деб хисоблайди. Бу нарса, албатта, 9 рақамлининг ташаббуси остида амалга оширилади, лекин бугунги кунга келиб Мане тўп учун Фирминьога қараганда кўпроқ курашда қатнашган (Манеда 43та , Фирминьода 36та) лекин биз биламизки, тўпга курашиш эмас унда ютиш муҳим хисобланади. Бу бўйича статистикага қарайдиган бўлсак Мане 43та курашдан 26тасида, Фирминьо эса 36та курашдан 25тасида устун келган.

 Эҳтимол бунга Маненинг ҳимояга қайтиб ўйнаши ва Фирминьони асосан ортига қайтмаслиги сабаб бўлиши мумкиндир. Салах эса  13та курашнинг 5тасида ғалаба қозонган ҳолда трио орасида бу кўрсаткич бўйича энг ёмони бўлиб турибди.

Фактларга қарайдиган бўлсак, Фирминьо 111марта тўпни қайтариб олишга эришган, Мане 107 марта ва Салаҳ эса 67 марта бунга муваффак бўлишган. Бундан ташқари бразилиялик форвард ҳужум зонасида позиция бўйича курашда 24марта, майдон марказида 61марта курашда ғолиб бўлган.

Мане (12) - Салах(7) ва Фирминьога(4) қараганда кўпроқ жамоа хужумини бузган, аммо Фирминьо зарбани тўсиш(3та) ва  ҳимоядан тўпни узоқлаштириш  (11)  бўйича бу триода устун хисобланади.

Ғолиб: Роберто Фирминьо

Хўш Ливерпулнинг ушбу мавсумда бу триодан қай бири етакчилик қилмоқда?

Менимча жавоби хеч кимни хурсанд қилмаса керак. Салах ўзининг гoлеадорлик махорати ва ҳужумдаги хавфлилиги билан, Фирминьо ўзининг пастлари хамда тўп олиб қўйиш махорати билан, Мане эса ўзининг дриблинг махорати ва бошка категорияларда хам яхши маҳоратга эга еканлиги билан триода ажралиб туради.

Балки, Мане бу мавмум ўзининг энг яхши мавсумларидан бирини ўтказаётган бўлиши ва жамоанинг ўйинига таъсири хам бошка мавсумларига қараганда яхшироқ  бўлиши мумкин, лекин Ливерпулнинг бундай давомий ғалабаларининг сабаби бўлишга етмайди, чунки уларнинг жамоаси шунчаки қимматбахо! Бу жамоанинг асосий ютуғи унда ортиқча инсон йўқлиги, ҳар бир жамоа азосининг ўз вазифаси бор ва улар буни аьло даражада бажаришмоқда!

Ливерпулда маълум бир футболчини лидер деб айтишнинг иложи йўқ, чунки ҳар бир футболчи шунчаки ажойиб ўйин кўрсатмоқда ва яна шуни айтиб ўтиш жоизки хозир уларнинг жамоасида дунёда тенгсиз трио мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Admiral_uz
15/02/2020 14:00
Sane emasligi 200% aniq, u Cityni lazaretiga yetakchi bo'lib yuribdi
&
Admiral_uz
15/02/2020 13:59
Sane
Sunnatullo Hojiboev
16/02/2020 14:17
mane zur
&
fc.navbahor
15/02/2020 17:07
Uchovigayam gap yoq
Auto abumalikov
15/02/2020 16:06
muhemmed sallah