“Ливерпуль”да тозалаш бошланди

“Ливерпуль” раҳбарияти жорий мавсумда ўзини кўрсата олмаётган ўйинчилар билан хайрлашишга қарор қилди.

Хусусан, мутасаддилари 29 ёшли таянч ярим ҳимоячиси Фабиньога чиқиш эшикларни очиб беради.  “Энфилд”дагилар жанубий америкалик футболчининг ўйин савияси пасайиб кетганидан норози бўлмоқда.

Фабиньо жорий мавсумда етарлича ўйин амалиётига эга бўлди. Жами 32 та учрашувда майдонга тушган футболчи бирорта голли вазиятда қатнашгани йшқ.

Бразилиялик футболчининг шартномаси 2026 йилнинг ярмигача тузилган. Унинг трансфер нархи 55 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!