“Ливерпуль”дан кетаётган Клоппга янги иш чиқяпти
“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп мавсум якунланиши билан жамоани тарк этишини расман эълон қилиб бўлган.
Германиялик мутахассис футболдан дам олишини ва энергияси тугаганини таъкидлаган.
Бироқ Дортмунднинг “Боруссия” клуби Юрген Клоппни яна мураббийлик соҳасига қайтармоқчи. Бундеслига клуби тажрибали мутахассисни бир йил ҳордиқ чиқарганидан кейин, яъни 2025 йилнинг ёзида бош мураббийликни қабул қилиб олишга кўндирмоқчи.
Бир йилдан кейин “Боруссия”нинг ҳозирги бош мураббийи Эдин Терзич ўрнини бўшатади.
Юрен Клопп Дортмунд суперклубида 2008-2015 йиллар давомида муваффақиятли ишлаган.
Фикрлар