"Ливерпуль"дан узун мағлубиятсиз серия!

"Ливерпуль" Англия Премьер лигасининг 7-турида "Вест Хэм" клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Юрген Клопп шогирдлари "Энфилд"да АПЛ доирасида кечган сўнгги 63 та учрашувида бирор марта мағлуб бўлмади. "Мерсисайдликлар" 2017 йилнинг апрелида "Кристал Пэлас"дан (1:2) қабул қилиб олинган мағлубиятдан бери ўз уйида ютқазмаяпти.

"Ливерпуль" 63 та баҳснинг 52 тасида зафар қучиб, 11 тасида дуранг қайд этди.

Инглизлар АПЛ доирасида кечган ўз уйидаги баҳсларда мағлубиятсиз серия намойиш этиб, 1978-1980 йилдаги рекордини янгилади.

Бу борада, Премьер лиганинг рекорди "Челси"га тегишли. Лондон клуби 2004-2008 йилларда кетма-кет 86 та уй учрашувида мағлуб бўлмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!