"Ливерпул"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед"да жиддий йўқотиш бор

«Манчестер Юнайтед» клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба «Ливерпул»га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, МЮ устози Погба бу учрашувда майдонга тушмаслигини айтган. Сульшернинг фикрига кўра франциялик хавбек "Арсенал"га қарши баҳсда орттирган жароҳатидан ҳал тўлиқ қутилмаган. Унинг тикланиши учун яна бир неча кун керак. Шунинг учун Погба "Ливерпуль" билан беллашувни ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Давид де Хеа ҳам сафдан чиққанди.

Маълумот ўрнида, "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" баҳси 20 октябрь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!