"Ливерпуль"га қарши ўйиндан олдин "Аталанта"да жиддий йўқотишлар мавжуд

“Аталанта” бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини “Ливерпуль”га қарши бўладиган ЕЧЛ ўйинидан олдин таркибдаги йўқотишлар ҳақида гапирди.

“Ханс Хатебур ва Кристиан Ромеро “Кротоне”га қарши ўйинни мушаклари билан боғлиқ бўлган жароҳат туфайли муддатидан аввал тарк этди. Робин Госенс ва Мартен де Рон ҳам “Ливерпуль”га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин”, - деди Гасперини.

Эслатиб ўтамиз, “Аталанта” – “Ливерпуль” баҳси 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!