"Ливерпул"га қарши ўйиндан олдин МЮ яна бир жиддий йўқотишга учради
“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба премьер-лиганинг 9-туридан ўрин олган “Ливерпул”га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.
Франциялик футболчи оёқ бармоқларидан бирини синдириб олган. Шифокорлар унинг ноябрь ойи бошларида сафга қайтишини тахмин қилишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ МЮ дарвозабони Давид Де Хеа ҳам узоқ муддатга сафдан чиққани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” – “Ливерпуль” учрашуви 20 октябрь куни бўлиб ўтади.
Фикрлар