"Ювентус" ва "Интер" "Лейпциг" ҳужумчиси Тимо Вернер учун курашга қўшилди, дея хабар бермоқда Football Italia.

Таъкидланишича, италиялик клублар мутасаддилари 24 ёшли футболчининг агенти билан бўлажак трансфер масаласида алоқага чиқиб улгуришган.

Жорий мавсумда 36 та ўйинда 27 та гол ва 12 та голли узатма берган Вернернинг трансфери 70 миллион еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бунгача футболчи учун "Ливерпуль" асосий даъвогар сифатида тилга олинаётган эди. Шунингдек, у Юрген Клопп қўл остида тўп суриш учун "Бавария" таклифини рад этгани маълум бўлган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)