"Ливерпул"нинг август ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди

“Ливерпуль” клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра мисрлик футболчи мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномада жамоадошлари Садио Мане ва Роберто Фирминолардан кўпроқ овоз тўплаган.

Эслатиб ўтамиз, Салоҳ ўтган август ойида мерсисайдликлар сафида жами 6 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

“Ливерпуль” айни дамда АПЛ турнир жадвалида 12 очко билан 1-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!