"Ливерпуль"нинг икки футболчиси таркибга қайтди
“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг навбатдаги туридан ўрин олган “Вест Бромвич”га қарши ўйиндан олдин таркибдаги ўзгаришлар ҳақида гапирди.
Германиялик мутахассиснинг сўзларига кўра, ярим ҳимоячилар - Жеймс Милнер ва Жердан Шакири бирмингемликларга қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин. Бразилиялик хавбек Тиаго Алькантара эса ҳали тўлиқ соғаймаган ва шу сабабли бу ўйинни ҳам аниқ ўтказиб юборади.
“Тиаго умумий гуруҳда машғулотларга биринчи қадамларни қўймоқда. Биз ҳозир шошилмаслигимиз керак. Шакири шуғулланди, унда барчаси жуда яхши. Кеча Милнер ҳам машғулотларда тўлиқ иштирок этган. Бугун уларнинг иккаласи ҳам машғулотларга мослашиб олди”, - деди Клопп.
“Ливерпуль” – “Вест Бромвич” учрашуви 27 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади.
Фикрлар