"Ливерпуль"нинг мураббийлар штабидаги ходим ўз лавозимини тарк этди

CHERY AUTO

Португалиялик мутахассис Диогу Пайва "Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слотнинг штабини тарк этди. Бу ҳақда у шахсан ижтимоий тармоқ орқали хабар берди:

Tecno

"Ливерпуль" оиласи, бу клуб мен учун шунчаки иш жойи эмас эди — бу менинг уйим эди" — деб ёзди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, 39 ёшли Пайва 2023 йил сентябрда клубга қўшилган, унгача эса "Порту" академиясида фаолият юритган. Якунланган мавсумда Арне Слот бошчилигида "Ливерпуль" Англия Премьер-лигасида чемпионликни қўлга киритган эди.

Маълумотларга кўра, клуб мутасаддилари унинг ўрнига бир неча вариантларни кўриб чиқмоқда. Аммо номзодларнинг исми ошкор қилинмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!