"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберлен жамоанинг ўтган октябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Айтиш керакки, у мухлислар томонидан ўтказилган сўровномада ҳаммадан кўп овоз тўплади. Ушбу совринга шунингдек бразилиялик хавбек Фабиньо ҳамда сенегаллик ҳужумчи Садио Манелар ҳам даъвогарлик қилишган эди.

Маълумот учун, Окслейд-Чемберлен октябрь ойида 3 та ўйинда иштирок этди ва рақиблари дарвозасига 3 та гол уришга эришди.