"Ливерпуль"нинг режаси ўзгарадиган бўлди
"Наполи" раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Петр Зелинскини таркибда сақлаб қолмоқчи. Бу ҳақда Corriere del Mezzogiorno нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 25 ёшли польшалик футболчига "Ливерпуль"дан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлагач, неаполликлар раҳбарияти унга янги шартнома таклиф қилишга қарор қилишган. Томонлар ўртасидаги янги келишув эса 2025 йилга қадар имзоланиши айтилмоқда. Унинг товон пули 100 миллион евро қилиб белгиланади.
Зелински жорий мавсум “Наполи” сафида 35 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг амалдаги шартномаси эса 2021 йилда ўз ниҳоясига етади.
Фикрлар