"Ливерпуль"нинг Слотнинг келажаги борасидаги позициясини ошкор бўлди

"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббий Арне Слотни тўлиқ қўллаб-қувватламоқда. "Қизиллар" хўжайинлари нидерландиялик мутахассис клубдаги вазиятни ўнглай олишига ишончи комил. Бу ҳақда The Athletic журналисти Давид Орнштейн хабар бермоқда.

Манбага кўра, "қизиллар" ҳозирда бозорда ўз талабларига Слотдан яхшироқ мос келадиган бирорта мураббий йўқ деб ҳисобламоқда. Таъкидланишича, 47 ёшли мутахассис мерсисайдликлар сафида бахтли.

Слот "Ливерпуль"ни 2024 йилнинг ёзидан буён бошқариб келмоқда. Жорий мавсум Англия чемпионатининг 29-туридан сўнг амалдаги АПЛ чемпионлари 48 очко жамғариб, айни дамда олтинчи ўринда боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!