"Ливерпуль"нинг "собиқ юлдузи" Австралия клубига кўчиб ўтиши мумкин

"Ливерпуль"нинг собиқ ҳужумчиси Лазар Маркович фаолиятини Австралия чемпионатида давом эттириши мумкин.

“Сидней” клуби 28 ёшли сербиялик футболчи билан шартнома имзолаш ниятида.

Маълумот учун, Маркович 2014 йилда 35 миллион евро эвазига "Ливерпуль"га кўчиб ўтган эди. Ўшанда мерсисайдликлар футболчи учун «Тоттенхэм», «Бавария» ва «Фиорентина» каби клубларга қарши рақобатда ғалаба қозонган эди. Бироқ, қанот ҳужумчиси “Ливерпуль”да умуман ўзини оқлай олмади ва 2019 йил январь ойида клубни эркин агент сифатида тарк этди ҳамда "Фулхэм" билан шартнома имзолади.

Маркович ўтган мавсумни Сербиянинг "Партизан" жамоасида ўтказди, бироқ 19та ўйинда бирорта ҳам гол ура олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!