Ads

Англиянинг "Ливерпуль" клуби кейинги мавсумдан бошлаб Nike билан ҳамкорлик қилиши мумкин.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра мерсисайдликлар янги техник ҳамкори билан рекорд даражадаги ҳамкорлик шартномасини имзолашлари мумкин. Таъкидлаш керакки, айни дамда бу рекор "Манчестер Юнайтед" клубига тегишли. “Қизил иблислар” ўзларининг техник ҳамкори – Adidas компаниясидан йилига 83 миллион евро пул олади.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпул"нинг айни дамдаги техник ҳамкори New Balance компанияси ҳисобланади. Аммо, томонлар ўртасидаги келишув келгуси йил ўз ниҳоясига етади.