"Ливерпуль"нинг трансфер бозоридаги мақсади ҳақида айтиб ўтди.
“Ливерпуль” клуби мавсум якунида қайси футболчи билан таркибни кучайтиришни режалаштираётгани маълум бўлди. Бу ҳақида The Times нашри хабар бермоқда.
“РБ Лейпциг” ярим ҳимоячиси Наби Кейтадан ташқари, мерсисайдликлар ўз сафига яна бир хавбек ва дарвозабонни қўшиб олмоқчи.
“Қизилларнинг” ёзги трансфер мавсумидаги мақсади “Наполи”да тўптепаётган Жоржиньо эканлиги маълум бўлди, аммо футболчининг жамоаси билан бўлган шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.
Шу қатори “Ливерпуль” италиянинг “Рома” клуби билан дарвозабон Аллисон борасида музокаралар олиб бормоқда. Бразилиялик посбоннинг кўчиб ўтиши 60-90 миллион еврога тушиши тахмин қилинмоқда.
Фикрлар