"Ливерпул"нинг яна бир футболчиси "Барселона"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин
"Ливерпуль" клуби ярим ҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберлен ЕЧЛ ярим финал жавоб баҳсидан ўрин олган "Барселона"га қарши ўтказиб юбориши мумкин.
Mirror нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли англиялик футболчи жамоанинг бугунги машғулотларида иштирок этмади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ мерсисайдликлар етакчиси Виржил ван Дейк ҳам машғулотларда қатнашмагани ҳақида хабар берилган эди.
Маълумот учун, “Ливерпуль” – “Барселона” учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.
Фикрлар