"Ливерпуль"нинг йирик ҳисобдаги ғалабаси, Бензема - қаҳрамон, "Энфилд"даги ўйинни кутамиз - "Реал" - "Ливерпуль" ўйини ҳақида SPORTS.uz мухбирларининг тахминлари қандай?

Бугун футбол ихлосмандлари катта қизиқиш билан кузатадиган ЕЧЛ учрашувлари бўлиб ўтади. Мадридда "Реал" "Ливерпуль"ни қабул қилади. Шунингдек, "Манчестер Сити" Дортмунднинг "Боруссия"сини синовдан ўтказади.

Тан олиш лозим, "Альфредо Ди Стефано" стадионида бўлиб ўтадиган "қироллик клуби"нинг "шаҳарликлар" билан тўқнашуви куннинг марказий ўйини ҳисобланади. Ушбу баҳс олдидан SPORTS.uz ходимлари қандай тахминлар билдирмоқда?

962835648.jpg.0

Бахтиёр Тоштемиров

Менимча, бугун дуранг ёки кичик ҳисобдаги ғалаба қайд этилади. Ҳаммаси "Энфилд"даги учрашувда ҳал бўлади. Клопп олдида анча жиддий вазифа турибди. Жамоа АПЛда муваффақиятсизликка учради ва энди бор эътиборини ЕЧЛга қаратиши лозим.

"Реал" ҳам кетма-кет бир неча йиллардан буён Евромайдонда омадсизликка учрамоқда. Шу сабабли, Зидан шогирдлари билан аввалги зафарларни такрорлашга ҳаракат қилади. Юқоридаги омилларга кўра, ҳар икки клуб эҳтиёткор футбол намойиш этади ва кўп голлар бўлмайди.

0_GettyImages-970708068

Ботирали Маҳкамов

"Реал" ва "Ливерпуль" қарама-қаршилиги қизиқарли кечишини олдиндан тахмин қилиш қийин эмас. Инглизлар бир неча йил олдинги финал учун ўч олишларига имконият, деган фикрлар кўпроқ авжига чиқмоқда. Устига-устак, бу сафар Салоҳни "синдирадиган" Рамос йўқ. Камига, Варан ҳам майдонга туша олмайди.

Бироқ, Зидан шогирдларининг сўнгги пайтлардаги суст ўйинлари ушбу тўқнашувга ўз таъсирини ўтказади, деб ўйламайман. Сабаби, Мадрид клуби ЧЛда доим ўзгача баҳс олиб боради ва юқори нотада тайёргарлик кўради. Ўз ўрнида, Клопп жамоаси катта иштиёқ эвазига устунлик қилиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас, аммо барибир "Реал"нинг ғалабасига кўпроқ ишоняпман. Имкониятларни 65% га 35%, деб баҳолайман. Aлбатта, "Қироллик клуби" фойдасига!

Ew1qPEZWQAIVkhX

Яхёхўжа Улуғхўжаев

"Реал" ҳимояда Рамос ҳамда Вараннинг йўқлиги учун бўш ўйнайди. Ла Лиганинг сўнгги турида клуб 3 ҳимоячи билан тўп суриши машқ қилиб кўрди. «Ливерпуль» билан ўйинда Зидан таваккал қилади. Сабаби, Рамоссиз унинг стратегияси иш бермаслигини билади. Шу боис, Зидан "Эл-капитано"сиз бошқачароқ тўп суришга уринади. Мерсисайдликлар Англиядаги кубоклардан чиқиб кетган. АПЛ кураши ҳам аллақачон якунланган. Жамоа бор эътиборини шу мусобақага қаратади. "Реал" эса, олдинда "эа-класико"ни ўйлаши лозим. Псизологик ва тактик устунлик «Ливерпуль»да. Агар йирик ҳисоб қайд этилмаса ҳам, "қизиллар" юз фоиз ўзи учун қулай натижа қайд этади.

JS152987318

Жалолиддин Қобилжонов

Менимча, "Реал" олдиндаги кетма-кет 3 та муҳим учрашувнинг барчасини ўз фойдасига ҳал этади. Бу борада Карим Бензема катта саҳнага чиқади, деб ўйлайман. Боиси, Зидан оддий жамоаларга мағлуб бўлса ҳам, грандларни "танобини тортиб қўя олади". Буни биринчи даврадаги "эл-класико"да ҳам кўрганмиз. Ўшанда мадридликлар "Кадис" ва "Шахтёр"га имкониятни бой берган, аммо "Барселона"ни "Камп Ноу"да "ер тишлатганди". Зиданнинг "Реал"и доим фаворитларга қарши кучли ўйин кўрсатган. Шундан экан, "қироллик клуби" бугун ҳам ишончли ҳисобда ғалаба қозонишини тахмин қиляпман.

benzema-cropped_1f0ffpwctc00y1axo6jc5j527h

Абдулвосид Валихонов

Аввало, "Реал" ва "Ливерпуль" Европанинг классик жамоалари қаторига киради. Аммо улар ўртасидаги беллашувлар ҳақида фикр билдирганда, доим ҳам драматик учрашувларни кўз олдимизга келтирмаймиз. Уларнинг сўнгги тўқнашуви Бэйлнинг икки фантастик голи ва Кариуснинг икки "фантастик" хатоси билан ёдимизда қолган. Бугунги кунда мазкур жамоаларнинг муаммолари жуда ўхшаш. "Реал"да ҳимоя қўрғони Рамос ҳамда Вараннинг йўқлиги анчагина катта йўқотиш. "Ливерпуль"да эса, Клопп қандай катта қийинчиликларга дуч келаётганлигини ҳаммамиз кўриб турибмиз. Амалга оширилган трансферлар ҳам ўзини оқлаб улгурганича йўқ. Озан Кабак, Константинос Цимикас, Бэн Дэвис каби ҳимоячилар клуб амбицияларини тўлиқ англай олмади. Кичик устунликни "Ливерпуль" томонда дейиш мумкин. Сабаби, трио ўз ўрнида. Улар ўз ўйинини кўрсата олган тақдирда, "Реал"га яхшигина муаммо туғдириши мумкин. "Реал"да эса ҳужум асосан Бенземага боғланиб қолган. Шунинг учун, кичик устунликни инглизлар томонда деган бўлардим.

gareth-bale-real-madrid-liverpool-ucl_1v2dk38s61354178paktlmsqc0

Жавоҳир Азимов

Чорак финални супер тўқнашув билан бошламоқдамиз. Тўғри, ҳар икки жамоанинг бугунги ҳолати жуда юқори даражада эмас. Аммо бугун "Реал" ва "Ливерпуль" майдонга чиқади. Номлар ва мураббийлар жаҳон классида. Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, бугун ким майдон марказидаги курашларда устунлик қилса, ўша ғалаба қозонади. Ҳар икки клубнинг ҳужум ва ҳимояда жиддий муаммолари бор. Зидан Ла Лига ва ЕЧЛга бирдек эътибор қаратишга мажбур. Боз устига, Вараннинг ҳам йўқотилиши Мадрид томони учун катта бош оғриқ. Менимча, "қизиллар" бу камчиликдан унумли фойдалана олади. Мане ва Салаҳнинг ҳимоячилар томонидан алоҳида қўриқланиши  Диогу Жота учун ажойиб имкониятлар тақдим этиши шубҳасиз. Умумий қилиб айтадиган бўлсам, бугунги ўйинда "қаймоқранглилар"нинг кичик ҳисобдаги ғалабасини тахмин қиляпман. Аммо "қизиллар" ҳам гол ура олади!

Live-Real-Madrid-vs-Liverpool-see-here-Champions-League-football-696x375

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!